ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

O`z DSt 3619:2022. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (сув, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонлар дунёсини сақлаш ва муҳофаза қилиш ҳамда ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш шартлари) (АВ томонидан 21.10.2022 й. 115-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 20.09.2022 й. 05-1466-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 21 октябрда 115-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2022 йил 20 сентябрдаги

05-1466-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3619:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Мақбул қишлоқ хўжалиги

ва экологик амалиёт (сув, тупроқ, ўсимлик,

ҳайвонлар дунёсини сақлаш ва муҳофаза қилиш

ҳамда ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситаларидан фойдаланиш шартлари)


Мазкур давлат стандарти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариш жараёнларига мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт бошқарув тизимини жорий қилишга мўлжалланган ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда сув, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва муҳофаза қилиш ҳамда ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишга қўйилган талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

            

1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 17.1.1.03-86 - Табиатни муҳофаза қилиш. Гидросфера. Сувдан фойдаланиш таснифи (расмий манба: ГОСТ 17.1.1.03-86 Охрана природы. Гидросфера. Классификация водопользований);


ГОСТ 17.1.1.04-80 - Табиатни муҳофаза қилиш. Гидросфера. Ер ости сувларининг сувдан фойдаланиш мақсадларига кўра таснифи (расмий манба: ГОСТ 17.1.1.04-80 Охрана природы. Гидросфера. Классификация подземных вод по целям водопользования);


ГОСТ 17.1.2.03-90 - Табиатни муҳофаза қилиш. Гидросфера. Суғориш учун сув сифатининг мезонлари ва кўрсаткичлари (расмий манба: ГОСТ 17.1.2.03-90 Охрана природы. Гидросфера. Критерии и показатели качества воды для орошения);


ГОСТ 17.1.3.07-82 - Табиатни муҳофаза қилиш. Гидросфера. Сув ҳавзалари ва оқимларидаги сув сифатини назорат қилиш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 17.1.3.07-82 Охрана природы. Гидросфера. Правила контроля качества воды водоемов и водотоков);


ГОСТ 17.5.3.01-78 - Табиатни муҳофаза қилиш. Ерлар. Шаҳарлардаги яшил ҳудудларининг ўлчамлари ва таркиби (расмий манба: ГОСТ 17.5.3.01-78 Охрана природы. Земли. Состав и размер зеленых зон городов);


ГОСТ 17.9.0.1-99 - Табиатни муҳофаза қилиш. Чиқиндилар билан ишлаш (расмий манба: ГОСТ 17.9.0.1-99 Охрана природы. Обращение с отходами);


ГОСТ Р 57022-2016 - Органик ишлаб чиқариш маҳсулотлари. Органик ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби (расмий манба: ГОСТ Р 57022-2016 Продукция органического производства. Порядок проведения добровольной сертификации органического производства);


O`z DSt 3290:2017 - Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари. Ишлаб чиқариш, сақлаш ва транспортда ташиш қоидалари;


СанҚваН 0180-05 - Ўзбекистон табиий-иқлим шароитида суғориладиган ерларда оқова сув ва унинг қолдиқларидан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талаблар (расмий манба: СанПиН N 0180-05 Гигиенические требования к использованию сточных вод и их осадков на земледельческих полях орошения в природно-климатических условиях Узбекистана);


СанҚваН 0181-05 - Ўзбекистон табиий-иқлим шароитида суғориш ва ўғитлаш учун фойдаланиладиган оқова сувлар ва уларнинг қолдиқлари сифатига қўйиладиган гигиеник талаблар (расмий манба: СанПин N 0181-05 Гигиенические требования к качеству сточных вод и их осадков, используемых для орошения и удобрения в природно-климатических условиях Узбекистана);


СанҚваН 0191-05 - Тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг охирги йўл қўйиладиган ва тахминий йўл қўйиладиган санитар концентрациялари (расмий манба: СанПин N 0191-05 Предельно допустимые концентрации и ориентировочно допустимые концентрации экзогенных вредных веществ в почве);


СанҚваН 0212-06 - Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятли шароитида турли типдаги ерларга ишлов беришда тупроқнинг гигиеник ифлосланганлик даражаси баҳоланишининг. Санитария нормалари ва қоидалари (расмий манба: СанПиН N 0212-06 Санитарные правила и нормы гигиенической оценки степени загрязнения почвы разных типов землепользования в специфических условиях Узбекистана);


СанҚваН 0173-04 - Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятли шароитида ер ости сувларини ифлосланишдан сақлаш бўйича санитария-гигиеник талаблар (расмий манба: СанПин N 0173-04 Санитарно-гигиенические требования к охране подземных вод от загрязнения в специфических условиях Узбекистана).


Изоҳ. Мазкур ҳужжатлардан фойдаланганда уларнинг амал қилиш муддатларини стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг ахборот кўрсаткичи ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасидан текшириб кўриш мақсадга мувофиқ. Агар ҳавола қилинган ҳужжатларга ўзгартириш киритилган ёки улар янги таҳрирда қабул қилинган бўлса, мазкур ҳужжатлардан фойдаланаётганда ўзгартириш киритилган ёки янги таҳрирда қабул қилинган стандартдан фойдаланиш лозим.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

       

2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


сувлар - сув объектларида тўпланган барча сувлар мажмуи;


ер ости сувлари - ер сатҳидан пастда, ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;


органик ўғит - келиб чиқиш манбаси ўсимлик ёки ҳайвон ҳамда микроорганизм моддаларидан ташкил топган ўғит;


биоцидлар - антисептиклар, дезинфекциялаш ва консервант воситалари бўлиб, пестицидлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, бактерицидлар, фунгицидлар, инсектицидлар, гербицидлар, зооцидлар ва бошқаларга бўлинади;


пестицид - ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари;


кимёлаштириш воситалари - ўсимликларнинг ривожланиши ҳамда пишиб етилишини тезлаштириш, ҳосилдорлиги ва сифатини оширишда қўлланиладиган кимёвий (минерал) ва микробиологик ўғитлар;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари - зарарли организмларига қарши курашишда ҳамда ўсимликларнинг ўсишини бошқаришда қўлланиладиган кимёвий ва биологик воситалар.



3-БОБ. СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

         

3. Сув объектларидан фойдаланиш ГОСТ 17.1.1.03 стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


4. Сув объектлари ҳар қандай ифлосланишдан ҳимояланган бўлиши лозим. Бунда, сув объектларини муҳофаза қилиш СанҚваН 0180 ва СанҚваН 0181 талабларига мувофиқ амалга оширилади.


5. Қишлоқ хўжалигида суғориш учун фойдаланиладиган сувнинг сифати ГОСТ 17.1.2.03 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


6. Сувдан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонасида (соҳилбўйи ва санитария-ҳимоя минтақаларида) саноат усулида ишлаб чиқарилган азотни қўллаш;

сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонасида (соҳилбўйи ва санитария-ҳимоя минтақаларида) органик ўғитни сақлаш ва қўллаш;

органик ўғитни сув объекти билан қирғоқ бўйи чегарасидан 10 m дан кам бўлмаган масофада қўллаш.


7. Сувдан фойдаланишда органик ўғитлар қуйида келтирилган ускуналар ёрдамида қўлланилиши лозим:

штангали тиркаманинг шланг орқали тарқатув тизими ёки бошмоқли тиркаманинг тарқатув тизими;

органик ўғитни 10 сm дан чуқур бўлмаган тупроқ остига юборадиган саёз инжектор қурилмаси, томчилатиб суғориш учун аппликаторлар.


8. Табиий яйловларда ёки паррандаларни кўпайтиришга мўлжалланган ер майдонларида органик ўғитларни сув сатҳининг қирғоқ бўйи чегарасидан 10 m дан узоқ бўлган масофада қуйидаги чекловларга риоя қилиб қўллаш лозим:

экин туридан ва тупроқ таҳлилидан келиб чиқиб, ер майдонини озиқлантириш ишларини йил давомида амалга ошириш;

органик ўғитнинг тўғридан-тўғри сув объектларига тушмаслигини ва умумий йиллик ҳажми 20 t/gа дан кам бўлмаслигини таъминлаш.


9. Ўсимликларни етиштиришда ўғитлар, пестицидлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш СанҚваН 0191 ва СанҚваН 0212 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


10. Нитрат билан зарарланишнинг хавф даражаси юқори бўлган ер майдонларига эга хўжаликлар сувдан фойдаланишда мазкур Стандартнинг талабларига риоя қилиши лозим.


11. Ер ости сувларидан фойдаланиш ГОСТ 17.1.1.04 талабларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Ер ости сувларини зарарли ёки ифлослантирувчи моддалардан ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори ҳамда СанҚваН 0173 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


13. Ер ости сувлари учун хавфли моддалар қуйидагилар ҳисобланади:

ҳайвонларни паразитлардан ҳимоя қилиш мақсадида тайёрланган дориланган сув;

пестицидлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишда ишлатиладиган пуркаш техникаларини (вентиляторли ёки штангали пуркагичлар, қўлда пуркагич аппаратлар ва бошқалар) ювишда ҳосил бўлган сувлар;

эритувчи моддалар;

ёнилғи мойлаш материаллари.


14. Ер ости сувлари учун хавфли бўлмаган ифлослантирувчи моддалар қуйидагилар:

оқова сувлар;

биоцидлар.


15. Сув объектларидаги сув сифатини назорат қилиш ГОСТ 17.1.3.07 талабларига мувофиқ амалга оширилади.


16. Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини органик ўғит билан озиқлантиришда O`z DSt 3290 ва ГОСТ Р 57022 стандартлари талабларига мувофиқ хўжалик харитасини тузиш ва унда қуйидагиларни белгилаш лозим:

хўжаликда мавжуд барча ер устки сувлари ҳамда уларнинг қирғоқ чегарасидан 10 m масофагача бўлган ер майдонлари;

хўжаликда мавжуд бўлган барча булоқлар, қудуқлар ва улардан 50 m масофагача жойлашган ер майдонлари.


17. Хўжалик майдонига ўзгартириш киритилган ҳолларда, ўзгартириш киритилган вақтдан бошлаб уч ой ичида хўжалик харитасига ҳам ўзгартириш киритилиши лозим.



4-БОБ. ТУПРОҚДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА ЭКИН МАЙДОНЛАРИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР

         

          

1-§. Тупроқнинг минимал ўсимлик қопламини

сақлашга доир талаблар

          

18. Тупроқнинг ер устки қатламини эрозиядан муҳофаза қилиш мақсадида унинг устки қатлами ўсимликлар билан қопланиши зарур. Тупроқнинг ер устки қатламини ўсимликлар билан қоплаш ГОСТ 17.5.3.01 талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим. Қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этиш талабларига мувофиқ тупроқнинг ер устки қатламида ўсимлик яшил қопламини ташкил этишга эҳтиёж бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.


19. Тупроқнинг минимал ўсимлик яшил қопламини ташқи экзоген таъсирлардан ҳимоялаш учун СанҚваН 0191 ва СанҚваН 0212 талабларига мувофиқ қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

тупроқнинг унумдор қатламини қишлоқ хўжалиги экин турлари ва ўсимликлар билан қоплаш;

мевали дарахтлар экиш, узумзорлар, ўрмон кўчатхоналарини ташкил этиш ва доривор ўсимликларни етиштириш;

ғалланинг анғиз қисмини ёқмасдан ва шудгор қилмасдан мазкур майдонга тўғридан-тўғри такрорий (сабзавот, дуккакли, мойли ва озуқабоп) экинларни экиш.

Тупроқ унумдорлигини сақлаш учун дуккакли ва сидерат экинлар экилиши лозим.


20. Қуйидаги ҳолларда, тупроқ минимал ўсимлик қоплами билан қопланмаслиги мумкин:

тажриба ер майдонлари зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш жумладан, бегона ўтларнинг уруғлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун ажратилганда;

ер майдонларидан зовурлар ва дала дренажлари учун фойдаланилганда;

баҳорги экинларни экиш майдонларини тайёрлаганда;

ноқулай об-ҳаво таъсирида уруғ униб чиқмаган ер майдонларини қайта шудгор қилганда;

ер майдонлари чорва моллари ва паррандаларни очиқ ҳавода парвариш қилиш учун мўлжалланганда ҳамда ушбу ер майдонларидан уларнинг қишлаши учун фойдаланилганда.



2-§. Тупроқ эрозиясини минималлаштириш

        

21. Тупроқ эрозиясини минималлаштириш учун қирғоқ бўйлари ва экин майдонларида қуйидаги амалий чоралар кўрилиши зарур:

деҳқончилик усулларини қўллашда ва ерга ишлов беришда белгиланган меъёрни таъминлаш;

чорвачиликда, шу жумладан очиқ майдонда чорва моллари, паррандаларни боқишда табиий яйловлардан белгиланган меъёрларга мувофиқ фойдаланиш;

шамол эрозиясидан (дефляция) сақлаш;

қишлоқ хўжалиги техникалари ва уларнинг тиркамаларидан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш.


22. Экин майдонларида тупроқ эрозиясининг олдини олиш учун ҳосилдан кейинги ер майдонларини шудгорлашнинг мақбул усулларидан фойдаланиш ва минимал ишлов бериш технологиясини кенг жорий этиш лозим.


23. Тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган амалий чора-тадбирларнинг кўрилганлиги бўйича ёзувлар (тупроқ тури, рельефи, шамол ва ёғингарчилик миқдори) юритилиши керак.



3-§. Алмашлаб экиш натижасида тупроқ эрозиясини

минималлаштириш ва тупроқ деградациясининг

олдини олиш бўйича талаблар

          

24. Экинларни етиштириш учун имкон қадар текис майдонларни танлаш керак.


25. Алмашлаб экиш усулида экинлар экиладиган ер майдонларида тупроқ эрозиясини камайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши лозим:

сувни оқиб келиш хавфини олдини олиш мақсадида қиялик ости бўйлаб кўндалангига эгат олиб экин экиш;

тупроқнинг сув ўтказувчанлигини ошириш мақсадида ғилдираклар изидан ҳосил бўлган тупроқ зичлигини камайтириш;

тупроқда сувни кўпроқ ушлаб туриш учун махсус мосламалардан фойдаланиб, эгатларни чуқурроқ олиш;

сувнинг оқимини камайтириш учун дала четларида ёки контур бўйлаб ўтлардан иборат ҳимоя тасмасини ташкил этиш;

оқим тезлигини камайтириш ва сақлаш учун майдон ҳудудида дренаж ариқлари ҳамда ҳимоя тепаликларини ташкил этиш;

экин майдонларини суғориш ишларида сувни тежайдиган технологиялардан (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқалар) кенг фойдаланиш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида уларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, қишлоқ хўжалиги экин турлари, экин майдонларининг тупроққлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда сувдан фойдаланишни ташкил этиш.


26. Тупроқ эрозиясининг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Шу билан бирга, тупроқ эрозиясининг олдини олиш учун қуйида келтирилган чора-тадбирлар ҳам амалга оширилиши лозим:

нишаблиги нисбатан текис, захланмайдиган ер майдонларини танлаш;

чорва молларини мунтазам кўчириб турадиган майдонларни тўсиқлар билан чегаралаш;

қирғоқ бўйларини ҳаддан зиёд эрозияга учрашининг олдини олиш мақсадида сув объектининг талаб этилган майдонини тўсиқлар билан чегаралаш;

тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш учун тупроқни шудгорлаш, унга ишлов бериш, юмшатиш билан ўсимликлар ўсишига имкон яратиш.



4-§. Тупроқни органик моддалар билан

таъминланганлик даражасини сақлаш

             

27. Тупроқдаги органик моддаларни сақлаш мақсадида экин майдонидаги анғиз, сомон, дон экинлари ёки баъзи ўсимлик қолдиқларини (масалан, қуруқ шаклда йиғилган ловия, нўхат ва бошқа экинлар қолдиқлари) ёқиб юбормаслик лозим, ўсимликларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно.


28. Тупроқ таркибидаги углерод ва органик моддаларни белгиланган меъёрда сақлаш учун табиий яйловларни ҳайдамаслик, шудгорламаслик ёки бир навли экин турини сурункали равишда экмаслик зарур.



5-§. Экин майдонларини муҳофаза қилиш

           

29. Ер майдонининг чегаралари ва ҳудудлари тош деворлар, тупроқли ва тош тепаликлар, симлар ёрдамида тўсилиши ёки дарахтлар, бутасимон ўсимликлар билан иҳоталаниши керак.


30. 20 m ёки ундан кам бўлган узунликдаги иҳотанинг ҳар қандай узилиш натижасида юзага келадиган оралиқ бўшлиқ кўпи билан 2 m дан ошмаса, у иҳотанинг бир қисми деб қабул қилинади.


31. Тўсиқ элементлари ва экин майдони оралиғи 2 m дан кам бўлмаган масофадаги яшил қопламани сақлаш бўйича оқилона тадбирларни қўллаш зарур.



5-БОБ. МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР, ПЕСТИЦИДЛАР,

КИМЁЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ,

ЁВВОЙИ ҚУШЛАР, ФЛОРА ВА ФАУНАНИ САҚЛАШ

ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАЛАБЛАРИ

         

32. Пестицидлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллашда қуйидагиларга риоя қилиш зарур:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлар ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш тақиқланмаган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлардан фойдаланиш;

пестицидлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг импорт-экспорт қилиш, уларни кичик ҳажмли идишларга қадоқлаш шартлари ҳамда улардан бўшаган идишларни (тараларни) утилизация ёки зарарсизлантириш шартларини ГОСТ 17.9.0.1 талабларига мувофиқ амалга ошириш;

фойдаланилган пестицид, кимёлаштириш воситалари ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасининг номи, қўлланилган миқдори (1 ga нисбатан) ва санасини, шунингдек зарарли организмнинг номини махсус журналга ёзиб бориш;

маҳсулот тамғасида белгиланган қўллаш бўйича йўриқнома шартларига ҳамда амал қилиш муддатига риоя қилиш.


33. Барча ҳудудларда ёввойи қушларнинг яшаши ва ҳимоя қилиниши таъминланиши керак.

Бунда, уларни ҳимоя қилиш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

ёввойи қушларни қасддан, бепарволик ёки уқувсизликдан йўқ қилмаслик ёки уларга зарар етказмасликни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларида ёввойи қушларга ва улар яшайдиган ҳудудларга эътиборли бўлиш бўйича ишлаб чиқарувчи томонидан оқилона амалий чораларни амалга ошириш.

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).




























































Время: 0.0202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск